locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бундай ҳолат ҳеч қачон бўлмаган: Юрген Клопп Германия мураббийлари орасида энг ёмон стартни қайд этди

Бунгача Зеп Гербергер ва Ҳелмут Шён ҳам дастлабки икки учрашувда ғалаба қоза олмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги дастлабки икки учрашувида ғалаба қоза олмади. Германия аввал Нидерландия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, кейинги баҳсда Грецияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, Клопп дастлабки икки учрашувдан атиги бир очко жамғарди. Бу натижа Германия терма жамоаси тарихида бош мураббийларнинг дастлабки икки ўйини бўйича энг ёмон кўрсаткич сифатида қайд этилди.

Бунгача Зеп Гербергер ва Ҳелмут Шён ҳам дастлабки икки учрашувда ғалаба қоза олмаган. Бироқ ҳар икки мутахассис ҳам иккита дуранг қайд этиб, икки очкодан жамғарган эди.

Маълумот учун, Германия терма жамоасининг навбатдаги учрашуви 1 октябрь куни Сербияга қарши бўлиб ўтади. Баҳс Мюнхендаги “Арена Мюнхен” стадионида ўтказилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг