locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бухоро» жамоасининг Анталиядаги биринчи босқич йиғини якунланди

Тайёргарликнинг иккинчи босқичи 4-февралдан 18-февралгача давом эттирилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бухоро» жамоасининг Анталиядаги биринчи босқич йиғини якунланди
Фото: Бухоро ПФК

Жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари 4-январда ўз қароргоҳида бошланган эди. Тайёргарликнинг иккинчи босқичи Туркиянинг Анталия шаҳрида 14-январдан бошлаб ташкил этилди. Бош мураббийимиз Александр Хомяков ва мураббийлар штаби томонидан машғулотлар кунига икки маҳалдан юқори савияда бўлиб ўтди. Йиғин давомида футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати, техник ва тактик ишланмаларни ошириш устида алоҳида иш олиб борилди.

Дастлабки босқич йиғинида учта назорат учрашувлари ташкил этилди. Мазкур баҳслар орқали жамоавий ўйинни такомиллаштириш ҳамда футболчиларнинг тайёргарлик даражаси аниқлаштирилди.

14-31 январ кунлари юқори интенсивликда ўтказилган машғулотлардан сўнг футболчиларимизга қисқа муддатли таътил берилади ва тайёргарликнинг иккинчи босқичи 4-февралдан 18-февралгача давом эттирилади. Мазкур йиғинда ҳам 3 та ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтиши режалаштирилган

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг