Бугун Жаҳон чемпионати старт олади
Баҳс Тошкент вақти билан 23:50 да бошланади.
ФОТО: Getty images
Бугун, 11 июнь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Турнирнинг очилиш учрашуви Мехико шаҳридаги машҳур “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:50 да бошланади.
Турнирнинг очилиш учрашувида мезбон Мексика терма жамоаси Жанубий Африкага қарши майдонга тушади.
2026 йилги мундиаль турнир тарихидаги энг йирик Жаҳон чемпионати бўлади. Мусобақада 48 та терма жамоа қатнашади ва жами 104 та учрашув ўтказилади. Финал баҳси эса жорий йилнинг 19 июль куни Нью-Жерсидаги “МетЛайф” стадионида бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист