Бугун ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 5 та вазнда ғолиблар аниқланади
Бугун ўғил болалар -73, -81, -90, қизлар эса -63 ва -70 кг вазн тоифаларида татамига чиқади.
Фото: Ўзбекистон Дзюдо Федерациясининг расмий канали
Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати муросасиз беллашувлар остида давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Дзюдо Федерациясининг расмий канали хабар берди.
Бироз аввал "Геолог" спорт мажмуасида ўтказилаётган мамлакат биринчилигининг иккинчи куни баҳслари бошланди.
Бугун ўғил болалар -73, -81, -90, қизлар эса -63 ва -70 кг вазн тоифаларида ташкил этилаётган беллашувларда татамига чиқишяпти.
Розикжон Султонмуродов
Журналист