Бугун «Олтин тўп» тақдирлаш маросими бўлиб ўтади
Тадбир Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
ФОТО: Getty images
Бугун Франциянинг Париж шаҳридаги “Шатле” театрида «Олтин тўп» тақдирлаш маросими ўтказилади.
Унда бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинади. Тадбир Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
Совринни бразилиялик афсонавий футболчи Роналдинио топширади.
Мукофотга Усмон Дембеле, Ламин Ямал ва Рафинья асосий даъвогар сифатида кўрсатилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист