Бугун Каннаваро дебютини ўтказади
Учрашув соат 18:00да старт олади.
Фото: ЎФА
Бугун Ўзбекистон МТЖ Қувайтга қарши майдонга тушади.
Учрашув 18:00 да "Олимпия" стадионида старт олади. Ушбу баҳс Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи Фабио Каннаваро учун дебют баҳс бўлади.
Мазкур учрашувни қирғизистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Аскер Нажафалиев ва Абдурашид Худойберганов ҳам ёрдамлашади.
