Бугун АПЛда 3-тур ўйинлари старт олади
Фото: Getty Images
Бугундан Англия Премьер-лигасида 3-тур учрашувлари старт олади.
Турнинг илк беллашувида мухлислар Лондон дербиси гувоҳи бўлишади. “Челси” “Стемфорд Бридж”да “Фулхэм”ни қабул қилади.
“МЮ” эса “Бёрнли”га қарши ўйнайди. “Тоттенхэм” ҳам Лондонда “Борнмут” билан ҳисоб-китоб қилади.
Турнинг қолган ўйинлари якшанба куни бўлиб ўтади.
Шанба кунги ўйинлар рўйхати билан танишинг:
АПЛ. 3-тур
16:30. Челси — Фулхэм
19:00. МЮ — Бёрнли
19:00. Сандерленд — Брентфорд
19:00. Тоттенхэм — Борнмут
19:00. Вулверхэмптон — Эвертон
21:30. Лидс — Ньюкасл
Розикжон Султонмуродов
Журналист