Бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакамлар учун жисмоний тайёргарлик бўйича навбатдаги машғулот бўлиб ўтди
PHOTO: Telegram
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан келган бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар иштирокида навбатдаги жисмоний тайёргарлик бўйича машғулот бўлиб ўтди.
Машғулотлар тажрибали инструктор Юлия Тарасова ва бошқа малакали мутахассислар томонидан олиб борилди.
Ушбу йиғин доирасида ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга қаратилган махсус машқлар, чидамлилик ва тезкорлик синовлари ўтказилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор