locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Боруссия” клуб тарихидаг энг қиммат трансферни амалга ошириши мумкин

Ҳозирги рекорд Усмон Дембелега тегишли.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Кёльн” вингери Саид Эл-Малани ўз сафида кўриш учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Манбага кўра, дортмундликлар 19 ёшли футболчи учун тахминан 55 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Агар ушбу трансфер амалга ошса, Эл-Мала “Боруссия” тарихи давомидаги энг қиммат янги футболчига айланади. Ҳозирги рекорд Усмон Дембелега тегишли — Дортмунд клуби уни 2016-йилда “Ренн”дан 35 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Қизиғи, Дембеле ҳам ўша пайтда 19 ёшда бўлган.

“Боруссия” раҳбарияти Эл-Малани катта салоҳиятга эга футболчи сифатида кўрмоқда. Ёш вингер ўтган Бундеслига мавсумида “Кёльн” сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Ҳозирча клублар ўртасида якуний келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ. Бироқ “Боруссия” 55 миллион евролик таклиф билан чиқса ва трансфер амалга ошса, бу Дортмунд клуби тарихи учун янги трансфер рекорди бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг