\"Боруссия Дортмунд\" Клоппнинг Германия терма жамоасига тайинланишига муносабат билдирди
Юрген Клопп Германия терма жамоаси билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
Фото: Getty Images
"Дортмунд" спорт директори Ларс Риккен Юрген Клоппнинг Германия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганини олқишлади. Унинг сўзларига кўра, клуб собиқ мураббийи миллий жамоа учун энг муносиб номзодлардан бири ҳисобланади.
Риккен Клоппни "ҳар қандай муаммони ҳал қила оладиган мутахассис" дея таърифлаб, унинг тажрибаси, етакчилик фазилатлари ва футболчиларни руҳлантириш қобилияти Германия футболига катта фойда келтиришига ишонч билдирди. Шунингдек, "Боруссия Дортмунд" миллий жамоа билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп Германия терма жамоаси билан узоқ муддатли шартнома имзолади. У жамоани 2028-йилги Европа чемпионати ва 2030-йилги Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.
Насрулло Каримов
Журналист