«Борнмут» ҳимоячиси Адам Смит тарихий натижа қайд этди
Тажрибали ҳимоячи «Борнмут» тарихида ҳам алоҳида ўрин эгаллади.
ФОТО: Getty images
Европа лигаси
17.09.2026, Як.
Реал Сосиедад
1
Борнмут
2
«Борнмут» ҳимоячиси Адам Смит Европа клуб мусобақаларидаги дебюти билан тарихга кирди.
Смит 34 ёшида еврокубокда илк бор майдонга тушиб, 1962 йилдан бери Европа клуб мусобақаларида дебют қилган энг кекса англиялик футболчига айланди.
Шу тариқа, тажрибали ҳимоячи «Борнмут» тарихида ҳам алоҳида ўрин эгаллади. Футболчи фаолиятининг катта қисмини Англия чемпионатида ўтказган ва энди биринчи марта Европа майдонида ўзини синаб кўрмоқда.
Ушбу беллашувда «Борнмут» клуби «Реал Сосьедад»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.