locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Борис Беккер Клоппнинг илк нутқига қойил қолди

Афсонавий теннисчи Германия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Юрген Клоппнинг илк матбуот анжуманидаги нутқини юқори баҳолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Афсонавий теннисчи Борис Беккер Германия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Юрген Клоппнинг илк матбуот анжуманидаги нутқини юқори баҳолади.

Беккернинг сўзларига кўра, Клоппнинг Германия футболи, масъулият ва оиласи ҳақида айтган фикрлари уни чуқур таассурот қолдирган. У ҳаттоки: "Биз турли оналардан туғилган ака-укаларга ўхшаймиз", дея ҳазил аралаш фикр билдирди ва Клоппнинг самимийлиги ҳамда етакчилик фазилатларини алоҳида эътироф этди.

Клопп эса тақдимот маросимида Германия терма жамоасини бошқариш фаолиятидаги энг катта чақириқ эканини айтиб, мамлакат футболини яна юқори чўққига олиб чиқишни мақсад қилганини таъкидлади. Шу билан бирга, у ОАВ вакилларидан оиласининг шахсий ҳаётига ҳурмат билан муносабатда бўлишни сўраб, акс ҳолда лавозимини тарк этишга ҳам тайёрлигини маълум қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг