Бокс. Сабина Бобоқулова ҳам чорак финалга йўл олди
Ўзбекистонлик боксчи бу йўлда -48 кг вазнда польшалик Анжелика Кристофорскага имконияти қолдирмади.
photo: boxing Uzbekistan
Англиянинг Ливерпул шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Ўзбекистонлик боксчилар мусобақадаги иштирокини медаллар учун жиддий курашлар билан ўтказишяпти.
Миллий жамоа аъзоси Сабина Бобоқулова ҳам чорак финалга йўл олди. Ўзбекистонлик боксчи бу йўлда -48 кг вазнда польшалик Анжелика Кристофорскага имконияти қолдирмади.
Мусобақа давом этади. Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор