Бобур Абдухолиқов давлат мукофоти билан тақдирланди
ФОТО: UzbekistanFA
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир қатор етакчи ёшларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлади.
Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Бобур Абдухолиқов Президентимиз томонидан “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди.
Эслатиб ўтамиз, Абдухолиқов ҳозирда эркин агент ҳисобланади. Ҳужумчимиз қисқа муддатли фаолиятидан сўнг Озарбайжоннинг “Сумқайит” клубини тарк этди.
Насрулло Каримов
Журналист