locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Биринчи лиганинг Ғарбий минтақаси ўйинлари якунланди

ЎФА академиялари орасидан Хоразм ФА мавсумни кўтаринки руҳда ўтказа олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: PFL

Каттақўрғон дебют мавсумида муносиб иштирок этиб, плей-офф босқичига пешқадам сифатида йўлланма олди.

Плей-оффга, шунингдек, давлат университетларининг ҳар учаласи ҳам йўл олди. Қарши давлат университетининг Лочин жамоаси Ўзбекистон кубогида сенсация қайд этиб, Андижон ҳамда Сурхон клубларини мусобақадан чиқариб юборганди.

Бухоро давлат университети жамоаси эса Биринчи лигадагии иккинчи мавсумида ҳам муносиб иштирок этиб, Тошкент мезбонлик қиладиган плей-офф босқичида иштирок этадиган бўлди.

Термиз давлат университети эса ўтган мавсум Бунёдкор билан сафарда дуранг ўйнаган, бироқ жорий мавсум инқирозга юз тутиш арафасида турган Қизириқ клубига ёрдамга етиб келди. Натижада жамоа мавсумнинг ярмидан бошлаб ўзига кела бошлади ва якунда плей-офф йўлланмасига эга чиқди.

ЎФА академиялари орасидан Хоразм ФА мавсумни кўтаринки руҳда ўтказа олди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг