«Бешиктош» Карраско билан музокара ўтказмоқда
ФОТО: Getty images
Саудия Арабистонининг "Аш-Шабаб" клуби вингери Янник Карраско "Бешиктош" қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда журналист Санти Ауна хабар берди.
Манбага кўра, Туркия клуби 32 ёшли футболчини жорий трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Томонлар музокараларни давом эттирмоқда.
Бельгиялик футболчининг "Аш-Шабаб" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер нархи машҳур Transfermarkt портали экспертлари баҳосига кўра, 7 млн еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист