locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бельгия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ғалабасиз серияси тўртта ўйинга етди

2-турда бельгияликлар Эрон билан дуранг ўйнади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бельгия терма жамоаси ЖЧ-2026 2-турида Эрон миллий жамоаси билан дуранг (0:0) ўйнаб, Жаҳон чемпионатларида кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади. Ушбу муваффақиятсиз серия ўтган жаҳон биринчилигидан буён давом этиб келмоқда.

2020-йилда Қатардаги гуруҳ босқичида бельгияликлар Марокаш терма жамоасига имкониятни бой беришган (0:2) ва Хорватия билан учрашувни дуранг (0:0) билан якунлашган эди. Амалдаги турнирда ҳам ғалабасиз серия давом этди: 1-турда Бельгия терма жамоаси Миср миллий жамоаси билан дуранг ўйнади (1:1).

Олдинда жамоани ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг сўнгги тури кутмоқда. Унда Бельгия терма жамоаси 27-июнь, шанба куни Ванкувердаги «Би-Си Плейс» («BC Place») стадионида Янги Зеландия миллий жамоаси билан тўқнаш келади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг