«Бавария»га «Ювентус» ҳужумчиси керак
Футболчининг Италия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.
ФОТО: Getty images
“Ювентус” ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Кристиан Фалк.
Манбага кўра, мюнхенликлар 25 ёшли сербиялик форвардни қишдаёқ сотиб олиши мумкин.
Ўз навбатида “Ювентус” ҳам январь ойида сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг туринликлар билан шартномаси муддати келаси ёзда тугайди.
Клуб яна маълумот тўпламоқда, чунки у кетишни хоҳласа, Кейннинг вориси бўлиши мумкин.
Розикжон Султонмуродов
Журналист