\"Бавария\" ва \"Барселона\" \"Лечче\" ҳимоячиси Тягу Габриелнинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда
Тягу Габриел жорий мавсум "Лечче" сафида 19 та ўйинда майдонга тушди. Уларда ўйинчи битта гол урди.
photo: gettyimages
"Бавария" ва "Барселона" "Лечче" ҳимоячиси Тягу Габриелнинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда.
Италия клуби яқин трансферлар даврида футболчини қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Таъкидланишича, ҳеч бўлмаганда музокаралар бошланиши учун манфаатдор клубларга "енгиб бўлмас" таклиф керак бўлади. Шунингдек, футболчининг хизматларига Саудия Арабистонининг "Неом" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Тягу Габриел жорий мавсум "Лечче" сафида 19 та ўйинда майдонга тушди. Уларда ўйинчи битта гол урди.
Иброҳим Жалолов
Редактор