\"Бавария\" Уильямсни ўз сафига қўшиб олишга тайёр
Фото: Getty Images
“Атлетик” клуби вингери Нико Уильямс фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали хабар берди.
Қайд этилишича, унга “Бавария” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мюнхен клуби 22 ёшли футболчи учун 58 млн евро сарфлашга тайёр. Қолаверса, футболчи истаётган юқори маошни ҳам беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Нико Уильямс Билбао клуби билан 2027 йил июнига қадар амал қилади. У мазкур мавсум клуби сафида барча мусобақаларда 44 ўйинда иштирок этиб, 11 гол ва 7 ассист муаллифи бўлган.