«Бавария» Нойер билан келишувга эришди
Клуб Нойерга тўлиқ ишонади.
ФОТО: Getty images
“Бавария” клуби 40 ёшли дарвозабон Мануэль Нойер билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Максимилиан Кох хабар берди.
Клуб ва футболчи ўртасида аллақачон келишувга эришган. Яқин вақт ичида битим узайтирилгани ҳақида расмий хабар кутилмоқда.
Клуб раҳбарияти Нойерга тўлиқ ишонади ва уни билан ҳамкорликни давом эттириш тарафдори.
Жорий мавсумда германиялик тажрибали посбон Бундеслигада 21 та ўйин ўтказиб, 19 бор тўп ўтказиб юборди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист