\"Бавария Мюнхен\" Йилдизни ортга қайтармоқчи
Photo: gettyimages
Туркия юлдузи Йилдиз “Ювентус”да яхши мавсумни ўтказмоқда. Футболчини собиқ жамоаси ортга қайтариш ҳақида ўйламоқда. Германиянинг “Бавария Мюнхен” жамоаси футболчини қўлга киритиш учун бир неча Англия премьер-лигаси жамоалари билан, қолаверса, “Ювентус”нинг ўзи билан ҳам кураш олиб боришига тўғри келади.
“Ювентус” тарафи агар Йилдиз учун рад қилиб бўлмайдиган суммаданги таклиф тушсагина, вазиятни кўриб чиқишини билдирган. Гап камида 60 миллион евро ҳақида кетмоқда. Ана шундагина клуб туркияликни қўйиб юбориши мумкин.
Иброҳим Жалолов
Редактор