locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Гордон билан келишиб олди

Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Гордон билан келишиб олди
ФОТО: Getty images

25 ёшли англиялик ҳужумчи Энтони Гордон Мюнхеннинг «Бавария» клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Шу билан бирга, нашр қайд этадики, клублар орасидаги музокаралар давом этмоқда, чунки «Ньюкасл» ўз вингери учун 75 миллион фунтдан зиёд тўлашни истамоқда. Мюнхенликлар эса нархни камайтириш бўйича келишиб олиш имкони бор деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда Энтони Гордон клуб учун 46 та ўйин ўтказди. Ҳужумчи 17 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг