“Барселона” Жоау Канселуни Ла Лигада рўйхатдан ўтказди
“Барселона” ҳимоячи Жоау Канселуни Ла Лигада расман рўйхатдан ўтказди. Шу тариқа португалиялик футболчи 23-август куни “Эльче”га қарши янги мавсумдаги илк учрашувда Ханс-Дитер Флик ихтиёрида бўлиши мумкин.
Аввалроқ Канселунинг рўйхатдан ўтказилиши учун керакли ҳужжатлар тўлиқ тайёр бўлмагани сабаб жараён чўзилганди. Шунга қарамай, каталонияликлар барча масалалар ўз вақтида ҳал қилинишига ишонч билдирган ва якунда футболчини лига рўйхатига киритишга муваффақ бўлган.
Канселу бу ёзда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби билан шартномасини ўзаро келишув асосида бекор қилиб, эркин агент сифатида “Барселона”га қайтди. 32 ёшли ҳимоячи Каталония клуби билан 2029-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.
Маълумот учун, “Барселона” бундан олдин Родри, Карим Адееми ва Энтони Гордонни ҳам Ла Лигада рўйхатдан ўтказган. Канселунинг рўйхатдан ўтиши билан Флик “Эльче”га қарши баҳсда ёзги асосий трансферларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.