«Барселона» ёзда 5 нафар ўйинчи билан хайрлашмоқчи
Жамоа таркибни ёшартириши мумкин.
ФОТО: Getty images
“Барселона” клуби ёзги трансфер вақтида таркибдаги 5 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти жамоага кераксиз 5 нафар футболчини аниқлаб олган. Булар: Роберт Левандовски, Маркус Рэшфорд, Марк Касадо, Алехандро Бальде ва Рональд Араухо.
Клуб юқоридаги ўйинчилар билан хайрлашиш орқали таркибни бошқалар билан тўлдиришни мақсад қилган.
Шунингдек, жамоа академиясидан ҳам иқтидорли ўйинчилар асосий таркибга жалб қилинади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист