\"Барселона\" вингери Руни Барджи бошқа клубнинг қизиқишини уйғотди
20 ёшли футболчи Ханс-Дитер Флик жамоасида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишда қийналмоқда, бу эса уни ижарага бериш ҳақидаги гап-сўзларга сабаб бўлмоқда.
photo: gettyimages
"Барселона" вингери Руни Барджи бошқа клубнинг қизиқишини уйғотди.
20 ёшли футболчи Ханс-Дитер Флик жамоасида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишда қийналмоқда, бу эса уни ижарага бериш ҳақидаги гап-сўзларга сабаб бўлмоқда.
Журналист Экрем Конурнинг сўзларига кўра, "Порту" январ ойида Рунини ижарага олмоқчи. "Барселона" мураббийи эса бу мавсумда ҳеч бир ўйинчисини йўқотиш ниятида эмас, шу боис бу келишув "аждарлар" учун осон бўлмайди.
Руни Барджи "Барселона"га 2025 йил ёзида Даниянинг "Копенгаген" жамоасидан қўшилган эди.
Иброҳим Жалолов
Редактор