«Барселона» ва «Атлетико» Менди учун курашмоқда
Жорий мавсумда Менди барча мусобақаларда 15 баҳсда майдонга тушиб, 2 гол урди.
ФОТО: Getty images
«Райо Вальекано» марказий ҳимоячиси Нобел Менди Испаниянинг икки гранди эътиборига тушди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, 21 ёшли сенегаллик футболчини «Барселона» ва «Атлетико» сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда Менди барча мусобақаларда 15 баҳсда майдонга тушиб, 2 гол урди.
Ҳозирда у «Бетис»га тегишли бўлиб, «Райо Валекано» сафида ижара асосида ўйнамоқда. Тransfermarkt портали ҳимоячининг нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист