\"Барселона\" Рэшфордни ижарага олмоқчи
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини “Барселона”да давом эттиришга умид қилмоқда.
The Times нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" бироз аввалроқ маълум бўлган инглизни ёзда ижарага олиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.
27 ёшли футболчи Ҳанс-Дитер Флик жамоасида нафақат вингер сифатида, балки ҳужум марказида ҳам ўйнашга тайёр. Германиялик мутахассис Рэшфорднинг универсаллигини қадрлайди - бу "Барселона"нинг футболчига қизиқишининг асосий сабабларидан бири.
"Манчестер Юнайтед" Маркус Рэшфорд билан хайрлашмоқчи ва унинг учун деярли 47 млн евро талаб қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист