«Барселона» Рафинья билан шартномани узайтиради
Рафиньянинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
ФОТО: Getty images
«Барселона» бразилиялик ярим ҳимоячи Рафинья Диас билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Transfer News Live DiarioAS маълумотларига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, «Барселона» раҳбарияти 29 ёшли футболчи билан 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Рафиньянинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
Футболчи 2026/27 йилги мавсумда 6 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, у 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилмоқда.