“Барселона” Лангле билан шартномани бекор қилмоқчи
Ҳозирда у "Атлетико"да ижара асосида ўйнамоқда
Фото: Getty Images
Франциялик ҳимоячи Клеман Лангле “Барселона” билан шартнома бекор қилиш бўйича музокара ўтказмоқда.
Marca хабарига кўра, “Атлетико”га тўлиқ ўтишни мақсад қилган. Ҳозирда у “матрасчилар”да ижара асосида ўйнамоқда.
Лангленинг “Барса” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади. Ўтган мавсумда у “Атлетико” сафида 23та ўйинда майдонга тушган.