locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Камбиасога қизиқмоқда

Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Камбиасога қизиқмоқда
ФОТО: Getty images

«Барселона» ёзги трансферлар ойнасида ҳимоянинг чап қанотини кучайтиришни режалаштирмоқда.

«Кўк-анорранглилар» «Ювентус» футболчиси Андреа Камбиасога қизиқиш билдираётгани айтилаётган бўлса-да, клуб 26 ёшли италияликни устувор вариант деб ҳисобламайди, деб хабар беради Mundo Deportivo. Гап футболчининг юқори нархида – тахминан 50 млн евро. Ла Лига гранди учун биринчи рақамли вариант.

Жоау Канселу бўлиб қолмоқда, уни Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубидан сотиб олишни режалаштиришмоқда. Канселу ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Барса» сафида ижара асосида тўп сурган.

Кўплаб миш-мишларга кўра, 32 ёшли португалиялик Каталонияга кўчиб ўтишни истайди, аммо «Ал-Ҳилол» билан келишувга ҳали эришилмаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг