«Барселона» Гарсия билан шартномани узайтиради
Transfermarkt ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Ф
"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия "Барселона" билан шартномани узайтиришга рози бўлди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбага кўра, Гарсия бош мураббий Ханс-Дитер Флик қўл остида етарли ўйин амалиётига эга бўлмоқда, бу унинг "Барселона" билан ҳамкорликни давом эттириш қарорига ҳам таъсир қилди.
Аввалроқ, "Челси" ва "Тоттенхэм" 24 ёшли испаннинг ҳуқуқлари сотилмаслиги бўйича айтиб ўтган.
Ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 13 та ўйинда 1 та гол уришга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист