locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Араухо ва Берналнинг жароҳатлари юзасидан расмий маълумот берди

Иккала футболчи ҳам «Атлетико»га қарши ўйинни охирига етказиб қўя олмаганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Ла Лигасининг 30-тури доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши кечган учрашувдан (2:1) сўнг, «Барселона» жамоаси ҳимоячи Роналд Араухо ва яримҳимоячи Марк Берналнинг жароҳатлари борасида расмий баёнот эълон қилди.

Мазкур баҳснинг 40-дақиқасида Араухо жароҳат олиб майдонни тарк этган, унинг ўрнига тушган Бернал ҳам 62-дақиқада ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлган эди.

Клуб шифокорлари томонидан ўтказилган тиббий кўрик натижаларига кўра, Роналд Араухода мушакларнинг бироз чўзилиши аниқланган. Шунга қарамай, жароҳат жиддий эмаслиги ва футболчи 8 апрель куни Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финали доирасида «Атлетико»га қарши ўтказиладиган учрашувда майдонга туша олиши тасдиқланди.

Марк Берналнинг ҳолати эса бироз мураккаброқ бўлиб, унинг чап тўпиғи боғламлари чўзилгани маълум бўлди. Ёш яримҳимоячининг сафга қайтиш муддати тикланиш жараёнининг қандай кечишига қараб белгиланади.

Ҳозирги вақтда «Барселона» Испания чемпионатида 30 та ўйиндан сўнг 76 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. Жамоа нафақат ички биринчиликда, балки халқаро майдондаги муҳим баҳслар олдидан ҳам асосий таркиб футболчиларининг ҳолатига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг