locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» 2025 йилда «Валенсия» дарвозасига 18 та гол урди

Ҳанси Флик жамоаси якшанба куни Ла Лига 4-турида “кўршапалаклар” дарвозасини жавобсиз 6 бор ишғол қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» 2025 йилда «Валенсия» дарвозасига 18 та гол урди
ФОТО: Getty images

“Барселона” 2025 йилда “Валенсия”ни 3 марта йирик ҳисобда тор-мор этди.

Ҳанси Флик жамоаси якшанба куни Ла Лига 4-турида “кўршапалаклар” дарвозасини жавобсиз 6 бор ишғол қилди.

Каталонияликлар бунга қадар “Валенсия”ни 6 февраль куни Испания кубогида (5:0) ва 26 январида Ла Лига доирасида 7:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Умуман олганда “Барселона” охирги марта 2010 йилда бир рақиб дарвозасига бир йилда 18+ гол урганди — ўшанда “Севилья” дарвозаси 7 та баҳсда 19 бор ишғол этилган. Умуман бундай натижалар Каталония клуби тарихида 6 бор кузатилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг