locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Барони \"Торино\"ни бошқаради

Турин клубида янги мураббий иш бошлаш арафасида
Барони "Торино"ни бошқаради
Фото: Getty Images

“Лацио”нинг собиқ устози Марко Барони тез орада "Торино"да иш бошлайди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Манбага кўра, томонлар муваффақиятли музокаралар олиб борган. Барони Турин клуби билан икки йиллик шартнома имзолайди. Ҳужжатлар жамоанинг аввалги устози Паоло Ваноли билан шартнома расман бекор қилингандан кейин имзоланади.

"Торино" ўтган мавсумни 44 очко тўплаган ҳолда А Серияда ўн биринчи ўринда якунлади. Марко Барони яқин вақтгача "Лацио"да ишлаган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг