locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳром Ҳайдаров: Бир очко яхши натижа бўлди, энди сўнгги турда Сўғдийона билан ўйинга бор имкониятимизни ишга соламиз.

Қўқон-1912 бош мураббийи Динамо билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳром Ҳайдаров: Бир очко яхши натижа бўлди, энди сўнгги турда Сўғдийона билан ўйинга бор имкониятимизни ишга соламиз.
photo: Qo'qon-1912

«Самарқанддаги дуранг биз учун ғалабага тенг» – Баҳром Ҳайдаров «Динамо» билан ўйин, Фарғона вилояти ҳокими билан учрашув ва мақсадлар ҳақида фикр билдирди.

«Динамо» – «Қўқон-1912» (0:0) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этиб, Самарқанддаги натижадан қониққанини айтди.

«Умуман олганда, «Динамо» жамоасини бутун Ўзбекистонда ҳамма билади – улар тўпни ўзда сақлаб, комбинацион ва ҳужумкор ўйнайди. Футболчилари ҳам шунга мос йиғилган. Шу боис биз зич ҳимояланишимиз шарт эди. Фикримча, буни уддалай олдик. Медаллар учун курашаётган «Динамо»га ғалаба сув ва ҳаводек муҳим эканини билган ҳолда ҳаракат қилдик. Жамоамга раҳмат, бугун босимга дош бера олдик. Чиройли ўйин намойиш этадиган рақибга қарши сафарда дуранг қайд этиш биз учун ғалабага тенг. Бир очко яхши натижа бўлди, энди сўнгги турда «Сўғдийона» билан ўйинга бор имкониятимизни ишга соламиз.

Самарқанддаги ўйин олдидан Фарғона вилояти ҳокими билан учрашув? Ҳа, учрашдик, биз ҳам Фарғона жамоасимиз, ҳамма жамоалар юқори мақсадлар қўймоқда, бизга ҳам келаси йил совриндор бўлиш вазифаси қўйилди. Аввало бу йил асосий вазифа – Суперлигада расман қолишни уддалашимиз керак, кейин янги мавсум ҳақида ўйлаймиз», – деди қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўйиндан кейин.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг