Баҳром Абдураҳимов «Шўртан» аъзоси
Футболчи “Шўртан” билан бир йиллик шартнома имзолади.
Фото: Шуртан ПФК
Ўзининг “Насаф” ва “Пахтакор” каби жамоалардаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган, ўтган мавсумда “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилган тажрибали ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов жамоамиз сафига келиб қўшилди.
Футболчи “Шўртан” билан бир йиллик шартнома имзолади.
Ишонамизки, Баҳром ўз тажрибаси ва маҳорати билан жамоамиз олдига қўйилган вазифаларни бажаришда ҳамда Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш йўлида муҳим ҳисса қўшади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист