locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Барколянинг агенти «Арсенал» билан боғланди

Лондонликлар ҳозирча бундай маблағни тўлашга тайёр эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Барколянинг агенти «Арсенал» билан боғланди
ФОТО: Getty images

«ПСЖ» вингери Брэдли Барколянинг агентлари яқинда «Арсенал» вакиллари билан боғланиб, лондонликлар футболчига бўлган қизиқишини қайта тиклашни режалаштираётгани ёки йўқлигини аниқлашга уринди. Бу ҳақда FootballTransfers хабар берди.

Бироқ «Арсенал» француз клуби талаб қилаётган суммага рози эмас. Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, «ПСЖ» Барколя учун тахминан 170 миллион евро талаб қилмоқда. Лондонликлар ҳозирча бундай маблағни тўлашга тайёр эмас.

Айни пайтда 23 ёшли француз футболчисига «Ливерпуль» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу боис Барколянинг келажаги трансфер бозоридаги энг қизиқарли мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.

Барколя ўтган мавсумда «ПСЖ»нинг жуда муҳим футболчиларидан бирига айланди. Француз вингери жамоасига бир мавсумда бешта совринни қўлга киритишда ёрдам берди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг