Бара Сапоко Ндияе фаолиятини Баварияда давом эттиради
18 ёшли ҳужумчи Гамбиянинг "Gambinos Stars Afrika" клубидан ижара асосида "Бавария"га ўтди.
photo: Google
"Бавария" ўз таркибига янги футболчи қўшди: ҳужумчи Бара Сапоко Ндияе.
Бу хабар амалдаги Германия чемпионининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
18 ёшли ҳужумчи Гамбиянинг "Gambinos Stars Afrika" клубидан ижара асосида "Бавария"га ўтди. Ндияе жорий мавсум охиригача Мюнхен клубида ўйнайди.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор