locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Балеба — «МЮ» футболчисига айланди (Романо)

22 ёшли Балеба «қизил иблислар» билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Балеба — «МЮ» футболчисига айланди (Романо)
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» ва «Брайтон» камеруниялик ярим ҳимоячи Карлос Балеба трансфери бўйича барча ҳужжатларни алмашиб, битимни расмийлаштириш ишларини якунлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Томонлар 65 млн евро кафолатланган тўлов, яна 5 млн евробонуслар ва «Брайтон» фойдасига кейинги сотувдан улуш борасида келишувга эришган. 22 ёшли Балеба «Манчестер Юнайтед» билан 5 йиллик шартнома имзолаши ва битимда яна бир мавсумга узайтириш имконияти бўлиши кутилмоқда. У «қизил иблислар»нинг ёзги трансферлар ойнасидаги учинчи марказий ярим ҳимоячиси бўлади. Аввалроқ клуб Юри Тилеманс ва Андрей Сантосни таркибига қўшиб олган эди.

Балеба ҳозирча тўпиғидан олган жароҳати сабаб майдонга туша олмайди. Унинг сентябрь ойи ўрталарига бориб сафга қайтиши кутилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг