БААга қарши баҳсда кўк либосда майдонга чиқамиз!
Расм: Olamsport.uz
БАА — Ўзбекистон учрашуви олдидан жамоалар расмийлари иштирокида расмий йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати.
Йиғилишда ОФК вакиллари ҳамда маҳаллий ташкилий қўмита томонидан иштирокчи делегацияларга бир қатор масалалар — жумладан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик билан боғлиқ талаб ва тавсиялар юзасидан маълумотлар берилди.
“Оқ бўрилар” эртанги ўйинда тўлиқ кўк либосда ҳаракат қилади. Дарвозабонимиз эса яшил формада майдонга тушади.
Бакрадзе Иман
Редактор