locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азиз Холмуродов: «Миллий жамоада ўйнаш — мен учун орзу бўлган»

ОКМК ҳужумчиси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Азиз Холмуродов: «Миллий жамоада ўйнаш — мен учун орзу бўлган»
photo: UFA

Азиз Холмуродов: «Миллий жамоада ўйнаш — мен учун орзу бўлган»

ОКМК ҳужумчиси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон миллий жамоасида дебют қилган ОКМК ҳужумчиси Азиз Холмуродов Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ассалому алайкум, авваламбор. Бугун Жанубий Кореяга етиб келдик. Кореяликларга қарши майдонга тушиб, яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Миллий жамоада ўйнаш — мен учун орзу бўлган. Худога шукр, етиб олдик шу ергача ҳам. Энди дебют... Дебютга келадиган бўлсак, яхши қўшилиб кетдим деб ўйлайман.

Худо хоҳласа, ундан кейин ҳам яхши ўйинлар кўрсатишга, мухлисларга ёқишга ва доимий чақирув олишга ҳаракат қиламиз», — деди Холмуродов.

Маълумот ўрнида, бугун, 4 октябрь куни Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди. Жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашуви эса 6 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланиши режалаштирилган.

Аввалроқ ўртоқлик ўйини доирасида Уругвай Жанубий Кореяни йирик ҳисобда тор-мор этгани маълум қилинганди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг