locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аёллар терма жамоамиз Ҳиндистонни мағлуб қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аёллар терма жамоамиз Ҳиндистонни мағлуб қилди
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон Аёллар Миллий Терма Жамоаси шу кунларда Ҳиндистонда бўлиб турганлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Бир неча соатлар олдин аёллар терма жамоамиз Ҳиндистонга қарши халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этишди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда вакилаларимиз мезбонлар устидан минимал 0:1 ҳисобига ғалабага эришдилар. Учрашувдаги ягона голни Туркия чемпионатида тўп сураётган ўнинчи рақамли легионеримиз Диёра Хабибуллаева киритди.

Ҳиндистон 0:1 Ўзбекистон

Гол: Диёра Хабибуллаева 57.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг