locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аёл ҳакамларнинг ўқув-машғулот йиғини давом этяпти

Машғулотлар назарий ва амалий дарсларни қамраб олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аёл ҳакамларнинг ўқув-машғулот йиғини давом этяпти
Фото: UzFHM

Миллий футбол марказида аёл ҳакамлар учун ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини ўз ишини давом эттиряпти. Янгӣ мавсум олдидан ўтказилаётган ушбу йиғинда Аёллар Олий лигаси ҳамда Биринчи лига учрашувларида фаолият юритадиган бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар қатнашяпти.

Дастур доирасида ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, ўйин жараёнида тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Машғулотлар назарий ва амалий дарсларни қамраб олган. Унда турли ўйин эпизодлари таҳлил қилиниб, қоидалар бўйича билимлар мустаҳкамланмоқда, шунингдек, майдондаги ҳаракатланиш ва жойлашув бўйича машқлар бажарилмоқда.

Йиғин давомида ҳакамларнинг жисмоний ҳолати махсус тестлар орқали баҳоланиб, янги мавсум олдидан уларнинг тайёргарлиги янада кучайтирилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг