Аёл ҳакамлар ўқув-машғулот йиғинини бошлади
Жисмоний ҳолати ва тайёргарлик даражаси махсус тестлар орқали баҳоланади.
Фото: UzFHM
Янги футбол мавсуми олдидан аёл ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини ташкил этилди. Машғулотлар Миллий футбол марказида бўлиб ўтмоқда.
Мазкур йиғинда Аёллар Олий лигаси ҳамда Биринчи лига учрашувларида фаолият юритаётган бош ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар иштирок этмоқда.
Дастур доирасида ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, майдондаги қарор қабул қилиш тезлигини яхшилаш ҳамда янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида турли назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда.
Ўқув-машғулот йиғини давомида ҳакамларнинг жисмоний ҳолати ва тайёргарлик даражаси махсус тестлар орқали баҳоланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист