\"Аякс\" ҳужумчини сотиб олиш шарти билан ижарага олди
Нидерландиянинг "Аякс" клуби Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Толу Арокодарени Англиянинг "Вулверхемптон" клубидан бир мавсумга ижарага олди.
Томонлар ўртасидаги келишувга кўра, Амстердам клуби футболчини мавсум якунда 22 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бу банд мажбурий эмас ва якуний қарор "Аякс" ихтиёрида бўлади.
25 ёшли ҳужумчи ўтган ёз "Генк"дан "Вулверхемптон"га кўчиб ўтган эди. Бироқ Англия клубида асосий таркибдан мустаҳкам жой эгаллай олмади ва ўтган мавсум барча мусобақаларда 6 та гол урди.
Энди Арокодаре фаолиятини Эредивизияда давом эттиради. "Аякс" уни ҳужум чизиғини кучайтирувчи асосий трансферлардан бири сифатида кўрмоқда ва футболчи мавсум давомида ўзига хос ўйин кўрсата олса, клуб уни доимий равишда ўз сафига қўшиши мумкин.