«Аякс» Ибраҳимовичнинг ўғлигини ўз сафига қўшиб олди
Клуб уни ижарага олди.
ФОТО: Getty images
Златан Иброҳимовичнинг ўғли Максимилиан "Аякс" футболчисига айланди.
Нидерландия клуби 19 ёшли вингерни мавсум охиригача ижарага олганини эълон қилди. Битим ўйинчини 3,5 миллион еврога сотиб олиш имкониятини ўз ичига олади.
Жорий мавсумда Златан Ибрагимовичнинг ўғли "Милан" ёшлар жамоаси сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист