locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Аякс» «Барселона» ҳимоячиси Хофре Торрентсни ижарага олишга қизиқмоқда

Унинг трансферига нидерландияликлар устози Мичел Санчес шахсан қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Аякс» «Барселона» ҳимоячиси Хофре Торрентсни ижарага олишга қизиқмоқда
ФОТО: Getty images

шакллантириш устида ишламоқда. Ҳал этилмаган масалалардан бири клубнинг 19 ёшли тарбияланувчиси Хофре Торрентснинг келажаги бўлиб қолмоқда.

Каталонияликлар латерални ижарага юбормоқчи ва футболчига асосий даъвогар Амстердамнинг «Аякс» клуби ҳисобланади, дея хабар беради Mundo Deportivo.

Ўтган ёзда Торрентс «кўк-анорранглилар»нинг асосий жамоаси билан мавсумолди тайёргарлигини ўтказди ва Ханси Флик қўл остида дебют қилди. Бироқ, ҳимоячи мавсумнинг иккинчи ярмини чап тўпиғидан олган жароҳати туфайли деярли бутунлай ўтказиб юборди.

«Барселона» раҳбарияти кафолатланган ўйин амалиётига эга жамоага ижарага берилиши футболчининг янада ривожланишига ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.

Торрентснинг трансферига «Аякс» бош мураббийи Мичел Санчес шахсан қизиқиш билдирмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг