Август ойининг энг яхши футболчиси — Рустам Турдимуродов
«Сурхон» ҳужумчиси янги жамоаси таркибида ўтган ой 5 та гол урди.
photo: Surxon FK
Профессионал футбол лигаси томонидан анъанавий тарзда аниқлаб келинаётган ойнинг энг яхши футболчиси номинациясининг навбатдаги лауреати эълон қилинди.
«Сурхон» футболчиси Рустам Турдимуродов август ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
21 ёшли ҳужумчи термизликлар сафида бешта учрашувда майдонга тушиш билан бирга, 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришди. Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси билан бўлиб ўтган қарама-қаршиликда Турдимуродов дубл қайд этди.
Рустам Турдимуродов ёзги трансфер вақтида «Андижон»дан «Сурхон» сафига келиб қўшилганди
Иброҳим Жалолов
Редактор