locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Атлетик\"-\"Юнайтед\" Ҳакам қизил карточкани тўғри бердими?

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
"Атлетик"-"Юнайтед" Ҳакам қизил карточкани тўғри бердими?
Photo: gettyimages

Айни дақиқаларда Халқаро, Бильбао, Сан Мамес ўйингоҳида Европа лигаси ярим финал дастлабки учрашувлари доирасидаги “Атлетик Бильбао” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда.

Биринчи бўлимнинг 33 дақиқасида “Атлетик” ҳимоячиси Вивиан ҳакам томонидан қизил карточка билан сийланди. Ушбу карточка турли-хил муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Қоидаларга кўра, агар жарима майдони ичида ҳимоячи яққол голли вазиятдан маҳрум қилувчи қоида бузишни амалга оширса, қаралади - а) агар тўпга ўйналган бўлса, сариқ карточка б) тўпга эмас, футболчини тўхтатишга қаратилган бўлса, қизил.

Вазиятда Вивиан тўпга анча узоқ эди, фақат Хойлундга ўйнади, демак, қизил. Ҳакам хато қилмаган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг